Суперлига клублари маркетинг ва матбуот хизмати ҳодимлари учун семинар ўтказилди

06.07.2018

Жорий йилги мавсумдан бошлаб Ўзбекистон миллий чемпионати бутунлай ўзгача тартибда ўтказилмоқда. Тарихда илк марта чемпионатимиз титул ҳомийга эга бўлди. Қолаверса, Суперлига учрашувлари олдинги мавсумлар билан солиштирганда ташкилий жиҳатдан анча юқори даражада ўтказилмоқда, ўйинлар телевидение орқали кенг кўламда эфирга узатилмоқда.

Ўз ривожланиш тарихида янги босқични бошлаб олган Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси янада янги лойиҳалар устида иш олиб бормоқда. Хусусан, лига ва клубларнинг ҳомийлар билан яқиндан ишлаши ва ўйинларнинг имкон қадар кенгроқ ёритилишини таъминлаш мақсадида бугун ЎФА биносида Суперлига клублари маркетинг ҳамда матбуот хизмати бўлими ҳодимлари учун семинар ташкил этилди. Унда клубларнинг реклама ҳамда маркетинг соҳасида иш фаолиятини янада яхшилаш, ҳар бир клубнинг ҳомий ҳамда ҳамкорлар билан шартномалар имзолаш орқали ўз ҳаражатларини қоплаш, даромад олиши бўйича таклиф ва тавсиялар берилди. Шунингдек, интернетда MYCUJOOTV платформасида Суперлига учрашувларини трансляция қилишда қандай жиҳатларга эътибор қаратилиши лозимлиги тушунтирилди.

Қолаверса, PEPSI Суперлига ўйинларининг матбуот томонидан ёритилишида замонавий ижтимоий тармоқлардан кенг фойдаланиш бўйича аниқ тавсиялар берилди.

Манба: pfl.uz

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО