04.08.2018
Тошкентда “Бунёдкор” жамоаси устидан қозонилган ғалабадан сўнг футболчиларимизга қисқа муддатли таътил берилди.
Хабарингиз бор август ойида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Индонезия давлатида бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида иштирок этади. Равшан Ҳайдаров шогирдларининг мусобақага яхши тайёргарлик кўришлари ва муносиб иштирок этишлари мақсадида Pepsi суперлига ўйинларида танаффус юзага келган. Ушбу танаффусдан фойдаланиб мураббийларимиз футболчиларга дам олиш учун имконият беришди.
Жамоамиз аъзолари 7-август куни Қўқонда тўпланадилар ҳамда “Пахтакор” га қарши муҳим учрашувга тайёргарликни бошлашади.
Эслатиб ўтамиз жамоамиз навбатдаги тур учрашувини 12-август куни , ўз майдонларида Тошкентнинг “Пахтакор” клубига қарши ўтказишади.