ОМАД КЕЛТИРМАГАН “ДЕРБИ”
the_title()

17.08.2018

Бугунги учрашув жамоамиз учун мавсумнинг энг муҳим баҳсларидан бири эди, десак муболаға бўлмайди. Ушбу ўйин финалга тенг эди. Бугунги баҳс натижаси жамоамизнинг кейинги тақдирини белгилаб берарди. Буни яхши тушунган футболчиларимиз “вилоят дербиси”га жиддий тайёргарлик кўришди.

Биринчи тайм
Учрашув кутилганидек шиддатли тарзда бошланди. Ўйин стартидан ҳар икки жамоа ҳужумга зўр беришди. 5-дақиқада вакилларимиз рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятни вужудга келтиришди. Бироқ, ундан фойдалана олмадик. 8-дақиқа мезбонларда ҳисобни очиш учун яхши имконият вужудга келди. Ўткир Юсуповнинг маҳорати жамоамизни муқаррар голдан сақлаб қолди. 14-дақиқаа мезбонларнинг ҳужуми самара келтириши мумкин эди. Яна Ўткир Юсупов ўзини кўрсатди. 25-дақиқада Фирдавс Асадов яхши имконият ҳосил қилиши мумкин эди. Бироқ тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди.
38-дақиқада вакилларимиз жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Жасур Ҳакимовнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида футболчиларимиз кетма-кет ҳужумлар уюштиришганига қарамай, рақиб дарвозаси томон йўл топа олишмади. Натижада танаффусга жамоалар нурсиз дуранг билан чиқиб кетишди.

Иккинчи тайм
Иккинчи бўлимни вакилларимиз анча фаол тарзда бошлашди. Бугунги ўйин аҳамиятини ҳис этган футболчиларимиз танаффусдан рақиб дарвозаси олдида бир қатор ҳужумларни ташкил этишди. 55-дақиқада майдонда бир киши кам бўлиб қолдик. Мурод Холмуҳаммедов иккинчи марта ҳакам томонидан огоҳлантирилди ва майдонни тарк этди. 61-дақиқада захирдан майдонга тушган Ойбек Рустамовнинг зарбаси кучли бироз ноаниқ кўриниш олди. 66-дақиқада Аброр Исмоиловнинг зарбасидан кейин мезбонлар ҳисобни очишлари мумкин эди. Тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. 70-дақиқада майдон эгалари барибир ўз ниятларига эришишди. Достон Тошматов дарвозабонимиздан қайтган тўпни голга айлантирди. Гол ўтказиб юборгач, футболчиларимиз катта куч билан олдинга ташланишди. Мезбонлар эса қарши ҳужумлардан самарали фойдаланишга ҳаракат қилишди.
83-дақиқада футболчиларимиз пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Жарима тўпидан кейин мезбонлар футболчиси жарима майдончаси ичида қўпол ўйнади. Натижада “Нефтчи” дарвозаси томон пенальти белгиланди. Ўн бир мертли нуқтадан эса Марко Милич гол ура олмади. Музаффар Абдуллаев тўпни қайтариб қолди.
Шу тариқа мавсумнинг муҳим учрашувида футболчиларимиз мағлубиятга учрашди.

Pepsi суперлига
22-тур
“Нефтчи” – “Қўқон-1912” – 1:0 (0:0)
Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Ҳушнуд Шодмонов, Александр Буров, Акмал Раҳимов.
Назоратчи: Артём Арутюнов.
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.
Гол: Достон Тошматов – 70.
“Нефтчи”: 12. Музаффар Абдуллаев, 3. Шукур Пўлатов (7. Мурод Бобожонов – 62) 14. Аброр Исмоилов, 19. Аваз Ўлмасалиев, 20. Ҳусниддин Ғофуров, 40. Бобур Юлдашев, 44. Достон Тошматов, 64. Миржамол Неъматов, 65. Шодиёр Хожиматов (5. Жалил Кимсанов -76), 90. Ислом Каримов (23. Абдураҳмон Абдулҳақов -58), 91. Шерзод Ҳакимов.
Захира: 1. Абдумавлон Абдужалилов, 10. Анвар Бердиев, 15. Дилёр Ирматов, 26. Илҳом Ибрагимов, 34. Игорь Таран, 71. Хуршид Асқаралиев.
“Қўқон-1912”: 1. Ўткир Юсупов, 5. Ғиёс Комилов, 9. Носир Отақўзиев (15. Ойбек Рустамов – 58), 11. Фирдавс Асадов (19. Суҳроб Бердиев-33), 17. Қувондиқ Рўзиев, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 55. Дарко Гожкович, 65. Марко Милич, 70. Жасур Ҳакимов, 79. Иқбол Маликжонов (96. Муҳаммаданас Ҳасанов-60).
Захира: 71. Сарвар Каримов, 4. Баҳодир Акрамов, 38. Достон Мелиқўзиев, 78. Бехруз Садиллаев.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО