25.08.2018
“Қўқон-1912” футзал жамоаси Ўзбекистон чемпионати 13-турини Тошкентнинг “Пахтакор” клубига қарши ўтказди. Қўқон шаҳридаги 2-БЎСМ залида бўлиб ўтган биринчи учрашувда 2:7 ҳисоби қайд этилиб, меҳмонлар ғалабаси билан якунланди.
Вакилларимиз учрашувни фаол тарзда бошлаб, ҳатто ҳисобни ҳам очишга муваффақ бўлишган эди. Аммо “Пахтакор” вакиллари дарвозамизга кетма-кет тўп киритиб ғалабани илиб кетишди.
Эртага ушбу жамоаларнинг иккинчи учрашуви бўлиб ўтади. Учрашув соат 14:30да Қўқон шаҳридаги 2-БЎСМ залида бўлиб ўтади.
Футзал
Ўзбекистон чемпионати
13-тур
«Қўқон-1912» – «Пахтакор» – 2:7 (1:2)
Ҳакамлар: С. Петров, С. Абдураҳмонов, Ш. Муҳиддинов, О. Тиллаев.
Назоратчи: В. Шашков.
Комиссар: А. Файзиев.
Голлар: Муҳаммадбобур Раҳмонбердиев, Одил Холиқов – Дилшод Ирсалиев – 4 та, Даврон Чориев – 2 та, Илҳом Ражабов.
“Қўқон-1912”: Азиз Ашуров, Содиқ Шукуруллаев, Лазиз Сафоев, Алишер Тўхтабоев, Пўлат Қирғизов.
Захира: Азим Матвалиев, Диёр Каримов, Элёр Минбариев, Собир Мирзааҳмедов, Одил Холиқов, Шуҳрат Исчонов, Муҳаммадбобур Раҳмонбердиев, Бобурмирзо Абдурауфов, Улуғбек Эгамбердиев.