Йиғин давом этмоқда, эртага ўртоқлик ўйини бор
the_title()

02.09.2018

Тошкентда йиғин ўтказаётган футболчиларимиз Pepsi  суперлигаси иккинчи босқич ўйинларига тайёргарликни давом эттиришмоқда. Кеча мустақиллик байрами муносабати билан футболчиларимиз машғулот ўтказишмади. Бугундан эса машғулотлар давом этмоқда.  Турли терма жамоаларда бўлган футболчиларимиз – Жавоҳир Сидиқов ва Ойбек Рустамовлар машғулотларда иштирок этишмаяпти. Шу кунларда “Қўқон-1912” етакчиларидан бири Жавоҳир Сидиқов жамоамиз лагерига келиб қўшилади.

Ойбек Рустамов Ўзбекистон U-21  терма жамоаси билан Хитойга кетганини таъкидлаш жоиз.

Аввал хабар берганимиздек, йиғин давомида ўртоқлик учрашувлари ҳам ўтказилади. Эртага вакилларимиз Тошкентнинг “Локомотив” клубига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушишади.  Ўйининг бошланиш вақти ва стадиони ҳақида кейинроқ маълумот берилади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО