Ўзбекистон кубоги: Чорак финал олдидан

17.09.2018

Эртага “Қўқон-1912” жамоаси Ўзбекистон Кубоги чорак финал доирасида “Қизилқум” клубини қабул қилади. Қуйида ушбу учрашув атрофидаги қизиқарли маълумотларни тақдим этамиз.

 

Мавсумдаги учинчи ўйин

Ушбу жамоалар жорий мавсумда ўзаро учинчи ўйинни ўтказишади. Бунгача бўлиб ўтган иккита баҳсда томонлар биттадан ғалабага эришган. Суперлига доирасидаги биринчи баҳсда футболчиларимиз сафарда “Қизилқум”ни 2:0 ҳисобида доғда қолдиришган. Қўқондаги учрашувда эса навоийликларнинг қўли баланд келган – 1:0.

Энг қизиғи, кубокдаги ўйиндан кейин тўрт кун ўтиб, жамоалар Навоийда тўқнаш келишади. Бу сафар чемпионат доирасида беллашувга гувоҳ бўламиз.

 

Қўшимча дақиқалар

Жамоамизнинг чорак финалга қадар икки марта рақибини қўшимча дақиқаларда мағлубиятга учратган. 1/16 финал доирасида Про-лига вакили “Зомин” меҳмони бўлган футболчиларимиз ҳақиқий ирода намойиш этишган. 0:2 ҳисобида ортда қолаётган вакилларимиз асосиий вақтда ҳисобни тенглаштириб, қўшимча таймларда ғалабани тантана қилишган.

1/8 финал доирасидаги “Нефтчи”га қарши кечган ўйинда ҳам асосий вақтда ғолиб аниқланмаган. Қўшимча бўлимда эса футболчиларимиз ғалаба тўпини киритишган.

 

Ҳакамлар

Қўқондаги “Марказий” стадионда бўлиб ўтадиган учрашувни Олим Толибжонов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб борадиган бўлишди.

Ушбу ҳакам 2017 йили Ўзбекистон кубоги мазкур жамоаларнинг чемпионат доирасидаги Навоийда ўтказилган учрашувида фаолият олиб борганди.

 

Ўзбекистон кубоги

1/4 финал / 18 сентябрь

“ҚЎҚОН-1912” – “ҚИЗИЛҚУМ”

Ҳакамлар:  Олим Толибжонов,  Шерзод Қамаров,  Сардор Ҳакимов,  Темур Тўхтасинов.

Назоратчи:  Игор Нехочин.

Комиссар:  Баҳодир Мирзаев

 

Бошланиш вақти

Мазкур учрашув 18 сенятбрь куни “Марказий” стадионда соат 18:00да бошланади. Барча мухлисларимизни ўйингоҳимизга чорлаб қоламиз. Футболчиларимизга эса омад тилаймиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО