26.09.2018
Бугун жамоамизнинг сербиялик легионери Дарко Гожковичнинг туғилган куни. Бир неча йилдан бери клубимизда самарали фаолият олиб бораётган Дарко бугун 30 ёшни қарши олмоқда.
Шу муносабат билан “Қўқон-1912” клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар, клуб ходимлари ва мухлислар номидан Даркони бугунги айём билан табриклаймиз. Унга сиҳат-саломатлик, футболчилик фаолиятида омад тилаб қоламиз.
Туғилган кунинг билан, Дарко!