Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Нўъмон Ҳасанов: “Хатоларимиз эвазига мағлуб бўлдик”

27.09.2018

Ўзбекистон кубоги ярим финал доирасидаги “Қўқон-1912” – “Пахтакор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов қатнашди.

Нўъмон Ҳасанов: – Авваламбор, мухлисларимизга раҳмат бизни тинимсиз қуллаб-қувватлаб туришгани учун.  Улардан узр сураймиз, бундай ҳисобда мағлубиятга учрамаслигимиз керак эди.  Ҳимоячиларимиз кўп хатога йўл қўйишди.Айниқса биринчи дақиқада жуда қўпол хато бўлди. “Пахтакор”дек жамоага қарши ўйнаганда бундай хатолар қилиш мумкин эмас эди. Бизда  ҳам тўп киритиш учун бир қатор вазиятлар бўлди. Лекин улардан фойдалана олмадик.

Таркиб танлашда адашмадим, деб ўйлайман. Барча футболчиларимиз яхши ўйнашди. Биринчи дақиқада гол ўтказиб юборганимиз ҳам бизга панд берди. Кейин пенальтидан ҳисобни тенглаштирдик. Лекин хатоларимиз эвазига мағлуб бўлдик.

Агар иккинчи голни урганимизда умуман бошқача ўйинга гувоҳ бўлардик. Бу футбол унда нималар бўлишини олдиндан айтиб бўлмайди.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО