Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Нўъмон Ҳасанов: “Бугун футболчиларим мен кутган ўйинни кўрсата олишмади”

03.10.2018

PEPSI Суперлига 25-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – АГМК учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов қатнашди.

Нўъмон Ҳасанов: Очиғи бундай натижадан сўнг одам бир нима дейишга ҳам ҳайрон бўларкан. Бугун футболчиларимга  ғалабадан бошқа натижа бизни қониқтирмаслигини уқтирган эдим.Тайёргарлигимиз ҳам шунга яраша бўлган эди.  Ўйин давомида футболчилар майдонда  кўплаб вазиятларни яратишди, бироқ якунловчи зарбаларда аниқлик етишмади, баъзи ҳолларда эса омад биздан юз ўгирди. Учрашув сўнггида тажрибали ҳимоячимиз Александр Мерзляков жуда қўпол хатога йўл қўйди ва натижада рақибларимиз иккинчи голни киритиб ғалаба қозониб кетишди. Бугун футболчиларим мен кутган ўйинни кўрсата олишмади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО