05.10.2018
ФИФА кунлари муносабати билан PEPSI Суперлигада кичик танаффус юзага келди. Энди барчамизнинг эътиборимиз терма жамоамиз ўйинига қаратилади.
АГМКга қарши кечган учрашувдан кейин футболчиларимиз ҳам кичик таътил берилди. Жамоамиз аъзолари 8 октябрь куни йиғилишади ва навбатдаги баҳсга тайёгарликни бошлаб юборишади.
“Қўқон-1912”нинг икки нафар аъзоси – Ўткир Юсупов ва Жавоҳир Сидиқовлар эса Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинида иштирок этишади.