31.10.2018
Учрашувни мезбонлар фаол тарзда бошлашди. Илк дақиқалардан мезбонлар ҳужумга зўр беришди ва дарвозамиз олдида бир қатор вазиятларни юзага келтиришди.
22-дақиқада вакилларимизда яхши имконият вужудга келди. Бехруз Саъдиллоев жарима бир неча рақибларини алдаб жарима майдончасига яқинлашиб зарба берди. Унинг зарбасини рақиб ҳимоячилари қайтариб қолишди.
28-дақиқада Саъдиллоев ва Асадов ижросидаги комбинациядан кейин рақиб дарвозасида хавфли вазият вужудга келди.
Биринчи бўлим давомида футболчиларимиз ҳимояни мустаҳкамлаб асосан қарши ҳужумга таяниб ҳаракат қилишди. Вакиларимизнинг қарши ҳужумлари хавфли кўриниш олди.
Биринчи бўлим якунланиши арафасида дарвозамизга пенальти белгиланди. Пенальтини Шерзод Темиров аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. Бироз ўтиб, эса майдонда тўқнашув юзага келди. Тўқнашув натижасидан кейин тортишув юзага келди. Бунинг натижасида Фирдавс Асадов ва Жасур Манноновлар қизил карточка олишиб, майдони тарк этишди. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.
Иккинчи тайм шиддатли курашлар остида бошланди. Худди биринчи бўлимдаги каби “Насаф” футболчилари бўлим бошидан ҳужумкорликка эътибор қаратишди. Бироқ вазиятларда фойдалана олишмади. Вакилларимизнинг қарўи ҳужумлари эса хавфли кўриниш олди.
73-дақиқада футболчиларимиз жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Бироқ Саъдуллоевнинг зарбасига аниқлик етишмади. 75-дақиқада мезбонлар дарвозамизги иккинчи тўпни киритишди. Қанотдан бошлаб берган ҳужумни Шерзод Темиров голга айлантирди.
80-дақиқада мезбонлар ҳисобни йирик кўринишга олиб келишди. Учиничи гол муаллифи – Илҳом Алижонов бўлди. Учрашув якунланиши арафсида Шерзод Темиров тўртинчи голни киритди.
Шу тариқа вакилларимиз ушбу учрашувда мағлубиятни тан олишга мажбур бўлишди.
Ёшлар лигаси
28-тур
“Насаф” – “Қўқон-1912” – 4:0 (1:0)
Ҳакамлар: Элёр Турсунов (Бухоро), Зуфар Элибоев, Элнур Дониёров, Жасур Бўриев (ёрдамчи ҳакамлар Қарши)
Назоратчи: Ноил Лутфуллин (Тошкент)
Голлар: Шерзод Темиров – 41, 75, 90, Илҳом Алижонов – 80.
“Насаф”: 65.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 4.Жўрабек Маннонов (с), 6.Илҳомжон Алижонов, 7.Ойбек Бозоров, 9.Шерзод Темиров, 15.Шерзод Насруллаев, 17.Муҳриддин Зоиров, 19.Темур Комилжонов, 20.Акмал Мозговой, 22.Маъруф Жумаев, 38.Сардор Саъдуллаев.
Захира: 31.Абдувоҳид Неъматов, 16.Отабек Комилжонов, 35.Алижон Ахматов, 43.Искандар Шодмонов, 44.Жаҳонгир Қурбонбоев.
“Қўқон-1912”: 71.Сарвар Каримов, 8.Иброҳим Ғофуров (с), 10.Иброҳим Мухторов, 14.Фирдавс Асадов, 17.Дилшод Баратов, 18.Достон Мелиқўзиев, 23.Бехруз Садиллоев, 26.Исмоил Толипов, 70.Сардорбек Исоқов, 96.Аюбхон Абдураҳимов, 98.Савелий Абрамов, 97.Дониёр Тўлашев,
Захира: 12.Муҳаммадали Собиров, 4.Шукур Мўминов, 9.Рамз Исақов, 11.Муслим Қурбонов, 85.Иброҳимжон Усмонов.