Нўъмон Ҳасанов: “Бугун жанговар дуранг бўлди”

01.11.2018

Pepsi суперлига 28-тур доирасидаги  “Насаф” – “Қўқон-1912” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов ва бугунги учрашувнинг энг яхши ўйиничларидан бири Жавоҳир Сидиқовлар иштирок этишди.

Нўъмон Ҳасанов: – Бугун жанговор ўйин бўлди. Жанговар дуранг десак ҳам бўлади. “Насаф” нафақат қуйи олтиликнинг балки, мамлакатимизнинг энг кучли жамоаларидан бири десак муболаға бўлмайди. Биз ҳар доим ғалаба учун майдонга тушамиз. Бугун майдонда очиқ футбол кўрсатадиган жамоалар ҳаракат қилишди. Футболчиларимга раҳмат айтаман. Иккинчи бўлимда кўрсатмаларимни яхши бажаришди. Биринчи бўлимда эса ҳимояда бир-иккита хато қилдик. Камчиликлар устида ишлаймиз. Қўқондан бизни қўллаб-қувватлаш учун келган мухлисларимизга ҳам миннатдорчилик билдираман. Бугунги ўйиндаги натижадан қониқдим десам ҳам бўлади.

photo_2018-11-01_21-40-17

Жавоҳир Сидиқов: – Нафақат қуйи олтиликдаги, балки чемпионатимиздаги энг кучли жамоаларидан бирига қарши майдонга тушаётганимизни яхши билардик. Бугун мураббийларимизнинг кўрсатмаларини қисман бажаришга муваффақ бўлдик. Тўлиқ бажаришимиз учун ғалаба қозонишимиз керак эди. “Насаф” ҳам бугун яхши ўйнади. Дуранг ёмон натижа эмас.

Кейинги ўйинда ўз майдонимизда тўп сурамиз. Мухлисларимиз олдида ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО