05.11.2018
Кеча Муҳсин Низомиддинов бошчилигидаги ўринбосарларимиз Ёшлар лигаси 29-тур доирасида “Қизилқум”га қарши майдонга тушишди. Ўйинда катта ташаббусга эга бўлган вакилларимиз 3:1 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритишди.
Биринчи бўлимда Абюхон Абдураҳимов икки марта рақиб дарвозасини ишғол этди. Танаффусдан кейин эса Бехруз Саддилоев ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида навоийликлар жавоб тўпини киритишга муваффақ бўлишди.
Шу тариқа, ўринбосарларимиз ишончли ғалабага эришишди ва устозлари Муҳсин Низомиддиновнинг туғилган кунига ажойиб совға тақдим этишди.
Қуйида кечаги баҳсга аталган фотогалерея билан танишинг: