05.11.2018
Pepsi суперлига 29-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Қизилқум” ўйинидан олдинги йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда ҳар икки жамоа вакиллари ва учрашув комиссари А. Давыденко иштирок этишди.
Мазкур йиғилишда ўйин олди жараёнлар ҳамда эртанги баҳсда жамоалар қандай рангдаги либосларда майдонга тушишлари борасида келишиб олишди.
Унга кўра, эртанги ўйинда вакилларимиз оқ рангли формаларда, мезбонлар “Қизилқум” футболчилари эса кўк рангли либосларда майдонга тушадиган бўлишди.
Бугунги беллашувда жамоамизга омад тилаб қоламиз.