30.11.2018
«Нефтчи»-«Қўқон-1912» учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов иштирок этди.
– Бугунги ғалаба билан мухлисларимизни табриклайман. Бугун қийин ғалабага эришдик. Учрашув «дерби»га хос шиддатли ва кескин курашлар остида ўтди. Жамоалар майдонда ҳақиқий «жанг» қилишди. Икки нафар футболчимиз жароҳат олганидан ҳам , майдонда қандай кураш бўлганини билиш мумкин.
Баҳром Ҳайдаров «Нефтчи»ни мураккаб вазиятда қабул қилиб олганди. Яхши жамоа шакллантирди. Яхши таассурот қолдиришди. Бу футбол. Унда мана шунақа ҳолатлар бўлиб туради.
Юқори кайфиятда таътилга чиқиб кетаётганимиз яхши бўлди.