23.12.2018
Бугун “Қўқон-1912” жамоасининг етакчи ўйинчиларидан бири Мурод Холмуҳаммедовнинг туғилган куни. Қўқонлик мухлисларининг ёқимтойи, жамоамиз юраги саналган ушбу футболчи бугун ўзининг 28 ёшини қарши олмоқда.
Шу муносабат билан “Қўқон-1912” жамоаси раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ва “Марказий” ўйингоҳ ходимлари номидан Мурод Холмуҳаммедовни чин юракдан табриклаймиз. Унга сиҳат-саломатлик, футболчилик фаолиятида омад тилаб қоламиз.
Туғилган кун муборак бўлсин, Муроджон!