Жавоҳир Сидиқов: “Ўйиндан олдин шерикларим гол урасан дейишганди…”

14.01.2019

Осиё Кубоги 2-туридан ўрин олган Туркманистон – Ўзбекистон (0:4) учрашувидан кейин Жавоҳир Сидиқов ўз фикрларини билдирди.

“Бугун ҳисоб йирик кўриниш олгани билан осон ўйин бўлди деб айтмаган бўлардим. Чунки Осиё Кубогига кучсиз жамоалар келмаган. Ўйинда биринчи ва иккинчи голларни тезкор равишда киритганимиз туфайли рақибларимиз бироз тушкунликка тушиб қолишди. Натижада 1-таймнинг ўзида ҳисоб 4:0 кўринишига келди. Туркманистонлик футболчилар Японияга қарши ўйинда катта куч йўқотганлари сабабли ҳам улар тезда тиклана олишмаган шекилли.

Ўйиндан олдин шерикларим бугун гол уришимни айтишган эди, мана гол урдим. Миллий терма жамоанинг ғалабасига ҳисса қўшганимдан хурсандман. Гол урилган вазиятда оёғим дарвоза устунига тегди. Ҳозир барчаси яхши, ўзимни яхши ҳис қиляпман.

Акрамжон Мамадалиев ёзиб олди

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО