28.01.2019
2019-йилдаги дастлабки ўқув-йиғин машғулотларини Тошкент шаҳрида ўтказган “Қўқон-1912” жамоаси футболчилари Қўқон шаҳрига қайтишди.
Пойтахтдаги йиғин ўз якунига етди. Мураббийлар штаби дастлабки йиғин мобайнида жамоанинг асосий ўзагини сақлаб қолган ҳолда , бир қатор янги номларни ҳам синовдан ўтказишди. Бу жараён Фарғонада бўлиб ўтадиган “Ҳоким кубоги-2019” турнирида ҳам давом этади.
Тошкентдаги йиғин якунига етгач мураббийларимиз Сербиядан келган Ненад Станкович ҳамда Нигериялик футболчиларга жавоб бердилар. Энди улар жамоа машғулотларида иштирок этишмайди.
Бугун “Қўқон-1912” жамоаси футболчилари Учкўприк туманидаги стадионлардан бирида ўз машғулотларини ўтказишди. Машғулотларда 22 нафар футболчи иштирок этди. Александр Мерзляков алоҳида машғулотларда иштирок этган бўлса, қолган барча футболчилар мураббийлар кўрсатмалари асосида машғулотларни тўлиқ ўтказишди. Нўъмон Ҳасанов шогирдлари эртага ҳам Учкўприкда машғулотларни ўтказишади.
Эртадан кейин эса жамоа “Ҳоким кубоги-2019” турнирида иштирок этиш учун Фарғона шаҳрига кўчиб ўтади.