01.02.2019
Янги мавсумга Фарғона шаҳрида тайёргарлик кўраётган “Қўқон-1912” жамоаси футболчилари айни кунларда “Ҳоким кубоги-2019” турнирида иштирок этишмоқда.
Кечаги “Шердор” жамоаси устидан қозонилган ғалабадан сўнг , бугун футболчиларимиз икки маҳал машғулот ўтказишди. Машғулотлар бош мураббийимиз Нўъмон Нурматовичнинг кўрсатмалари асосида ўтказилмоқда. Футболчиларга тактик ҳамда жисмоний тайёргарликка қаратилган юкламалар берилмоқда.
Қўқонликлар машғулотларни Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида ўтказишмоқда.
Мухлисларимизнинг севимли футболчиси , жамоамиз етакчиларидан бири Жавоҳир Сидиқовга айни кунларда мураббийлар штаби бироз ҳордиқ чиқаришга имкон беришган. Сабаби Сидиқов чемпионат якунлангач деярли дам олмади ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида Осиё кубоги – 2019 мусобақасида ватанимиз шаънини ҳимоя қилиб қайтди.
Футболчиларимиз эртага ҳам икки маҳал машғулотларда иштирок этишади.