11.02.2019
Кеча якунига етган “Фарғона вилоят ҳокими кубоги” турниридан сўнг “Қўқон-1912” футболчиларига қисқа муддатли таътил берилди. “Ҳоким кубоги-2019″ни қўлга киритган жамоамиз аъзолари эндиги йиғинни Тошкент шаҳрида ўтказишади.
Нўъмон Ҳасанов шогирдлари 12 февраль кунидан бошлаб яна машғулотларни бошлаб юборишади.
Тошкентдаги йиғин давомида бир нечта назорат учрашувилари ўтказиш орқали мураббийлар штаби футболчиларни яна бир бор синовдан ўтказиб олишади.
Тошкент йиғини келаётган мавсумда “Қўқон-1912” жамоаси шарафини қайси фуболчилар ҳимоя қилишига аниқлик киритиб беради.