13.02.2019
“Қўқон-1912” жамоаси мавсумга тайёргарликнинг навбатдаги босқичини Тошкент шаҳрида ўтказади. Жамоа аъзолари кечадан Тошкентда йиғилишди ва машғулотларни бошлаб юборишди.
Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган “Ҳоким кубоги-2019” турнирида Нўъмон Ҳасанов бир қатор янги футболчиларни, шу жумладан Сербия ҳамда Босния-Герцоговинадан ташриф буюрган футболчиларни синовдан ўтказди.
Босниялик ҳужумчи Недо Туркович “Қўқон-1912”нинг навбатдаги йиғинида иштирок этмайдиган бўлди, у бугун эрта тонгда ўз юртига қайтиб кетди. Сербия давлатидан келган легионерлар эса жамоамиз билан машғулотларни давом эттиришади.
Тошкент йиғинида “Қўқон-1912” таркибида яна янги номлар пайдо бўлиши кутилмоқда. Йиғин давомида ўтказилиши режалаштирилган назорат ўйинларида мураббийлар штаби таркибни оптимал кўринишга олиб келишга ҳаракат қилишади. Жамоамиздаги ўзгаришлар ва назорат ўйинлари ҳақида сизларга батафсил хабар бериб борамиз.
Машғулотлар Чилонзордаги “Пахтакор” академиясига қарашли майдонда бўлиб ўтмоқда. Бугундан бошлаб футболчиларимиз кунига икки маҳалдан машғулотлар ўтказишади. Ҳозирча таркибимизда ўзгаришлар бўлгани йўқ.