31.03.2019
Мухлислар ҳар доим “Водий дербиси”ни интиқлик билан кутишади. Негаки, “дербилар” ҳар доим шиддатли ва кескин курашлар остида ўтиб, мухлислар майдонда ҳақиқий “жанг”нинг гувоҳига айланишади. Бу сафарги “дерби”га ҳам қизиқиш жуда юқори эди. Бу жамоалар бундан олдинги турни меҳмонда ўтказиб, дуранг натижа қайд этишгани ҳам ўйинга бўлган қизиқишни ортишига сабаб бўлди.
Ўйин олдин анъана кўра, очилиш маросими ташкил этилди. Унда Фарғона вилоят ҳокими ўринбосари иштирок этди. Шундан кейин Ўзбекистон Республикаси мадҳияси янгради.
Учрашув кутилганидек, шиддатли курашлар остида бошланди. 4-дақиқадаёқ ҳисобни очишга яқинлашдик. Бироқ меҳмонлар посбони ўз маҳоратини намойиш этиб, жамоасини голдан сақлаб қолди. 15-дақиқада футболчиларимиз ажойиб комбинация ижро этишди. Сўнгги паллада Қувондиқ Рўзиев бироз тўпга кеч қолди. Биринчи бўлим ўрталарига келиб бироз устунлик меҳмонлар томонига ўтди. Андижонликлар бир қатор вазиятларга эга бўлишди.
Биринчи бўлимдан жамоалар ҳарчанд ўринмасин, ҳисобни очиш ҳеч кимга насиб этмади.
Иккинчи таймни ҳам жамоалар ҳужумкор руҳда бошлашди. Дастлаб вакилларимиз кейин эса андижонликлар яхши имкониятга эга бўлишди. 52-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол этишимизга бир баҳя қолди. Бироқ сўнгги зарбага аниқлик етишмади. 64-дақиқада меҳмонлар дарвозамизга тўп киритишганди. Лекин гол урган футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгани боис гол инобатга олинмади. Орадан икки дақиқа ўтиб, Қувондиқ Рўзиевнинг зарбаси ноаниқ бўлди. 70-дақиқада вакилларимиз рақиб дарвозаси олдида кетма-кет ҳужумларни уюштиришга муваффақ бўлишди. Бироқ улардан фойдалана олишмади.
Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида футболчиларимиз рақиб дарвозаси олдида босимни оширишганига қарамай, ҳисобни очишни уддалай олишмади. Натижада навбатдаги “дерби”да ҳам дуранг қайд этилди.
Coca Cola Суперлигаси
2-тур
“Қўқон-1912” – “Андижон” – 0:0
Ҳакамлар: Ҳасан Рўзиев, Равил Шояхметов, Олим Абдувосилов, Ғайрат Жўраев.
Назоратчи: Бахтиёр Намозов.
Комиссар: Эркин Бахтиёров.
«Қўқон-1912»: 89. Боян Кнежевич, 10. Қувондиқ Рўзиев, 13. Жавоҳир Эсонқулов, 15. Ойбек Рустамов (Муҳаммаданас Ҳасанов-46, Бехруз Садиллоев -76), 16. Жасур Ҳасанов, 19. Суҳроб Бердиев (Тимур Ҳакимов – 86), 20. Иқбол Маликжонов, 22. Шаҳбоз Эркинов, 23. Александр Мерзляков, 65. Марко Милич, 70. Мурод Холмуҳаммедов.
Захира:1. Ислом Абдуллаев, 25. Сарвар Каримов, 14. Аваз Маматхўжаев, 21. Тимур Усмонов, 55. Милош Николич.
“Андижон”: 77. Виталий Мирний, 3. Бобур Аманов, 4. Фарҳод Мираҳматов (Шахзод Жумабоев -90), 7. Ойбек Қиличев, 18. Дилшод Раҳматуллаев, 21. Илдар Маматказин, 22. Рузимбой Аҳмедов (9. Сардор Сулаймонов – 26), 24. Дониёр Исмоилов (Шахбоз Убайдуллаев -46), 75. Асрор Ғофуров, 88. Аброр Ҳусинов, 89. Бобур Акбаров.
Захира: 1. Руслан Матниязов, 8. Фарҳод Бекмурадов, 17. Абдуллох Олимов, 23. Абдураҳмон Абдулҳақов, 26. Радослав Алексич, 34. Хушнуд Авилов.