12.04.2019
Бугун “Қўқон-1912” жамоаси етакчиларидан бири, Суҳроб Бердиевнинг туғилган куни. Йилдан-йилга ўйини сайқалланиб, мухлислар меҳрини қозониб бораётган футболчи бугун 29 ёшни қарши олмоқда.
Шу муносабат билан “Қўқон-1912” профессионал футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ҳамда жамоамизнинг ашадий мухлислари номидан Суҳробни чин юракдан табриклаймиз. Унга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, футболчилик фаолиятида омад тилаб қоламиз.
Суҳроб Бердиев жамоамиз сафига 2016 йилги мавсумнинг иккинчи қисмида келиб қўшилганди. Ўша мавсумнинг ўзидаёқ бу футболчи ўзининг сермаҳсуллигини намойиш этиб, Қўқонлик футбол ихлосмандларининг ёқимтойига айланганди. Ўтган мавсумни ҳам Суҳроб юқори савияда ўтказди. Умуман олганда, унинг жамоамиз муваффақиятларига қўшаётган ҳиссаси беқиёс.
Яна бир бор туғилган кун муборак, Суҳроб!