24.04.2019
Барчангизга маълумки мухтарам президентимизнинг спортга, хусусан футболга бўлган эътиборлари туфайли , юртимизда “миллионлар ўйини” йилдан йилга ривожланиб бормоқда.
Ўзбек футболи ҳақида гап кетар экан, даставвал барчанинг ёдига Қўқон шаҳри келади, чунки Қўқон ўзбек футболининг ватани ҳисобланади. Қўқон шаҳрида ўзбек футболининг ривожи учун ўзларининг умрларини бағишлаган инсонлар жудаям кўпчиликни ташкил қилади.
Айни кунларда Қўқон шаҳрида ўзбек футболига тамал тошини қўйган, Қўқон шаҳрида миллионлар ўйинининг ривожи учун катта ҳажмдаги ишларни бажарган футбол фидоийлари хотарасига бағишланган “Қўқон – ўзбек футболининг ватани” деб номланган турнир бўлиб ўтмоқда.
Турнирда фахрий ҳамда ҳаваскор футболчилар иштирок этишмоқда. Республикамиздаги энг чиройли спорт мажмуаларидан бири бўлган “Аҳмадхон” спорт мажмуасида бўлиб ўтаётган турнирда жами 16та жамоа 4 гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этишмоқда.
“А” гуруҳи
1. Азизтепа
2.Локомотив
3. Спартак
4.Прогресс
“Б” гуруҳи
1. Авғонбоғ
2. Шаҳар
3. Шайхон
4. Ислом Нурматов
“С” гуруҳи
1. 18-мактаб
2. Кимёгар
3. Фахрийлар-2
4. 1980
“Д” гуруҳи
1. 40 йиллик
2.Фахрийлар-1
3.Академик лицей
4. Версус
Турнир кеча 23-апрель куни старт олди. Кеча , бугун ва эртага турнирнинг гуруҳ босқич ўйинлари бўлиб ўтади. 26-апрель куни чорак финал ўйинлари бўлиб ўтса, 27-апрель кунига ярим финал баҳсларини ўтказиш режалаштирилган. Турнирнинг 3-ўрини учун ҳамда финал баҳслари 28-апрель куни бўлиб ўтади.
Шу ўринда Қўқондаги турнир ташкилий жиҳатдан профессионал даражада ўтаётганини , учрашувларни республикамизнинг тажрибали ҳакамлари бошқариб боришаётганини алоҳида таъкидлаш лозим.
Қуйида “Қўқон – ўзбек футболининг ватани” деб номланган мусобақанинг дастлабки кунлардаги ўйинларидан олинган суратларни томоша қилинг.
Акрамжон Мамадалиев тайёрлади.