Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“МЕТАЛЛУРГ” – “ҚЎҚОН-1912”: ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИДАН

26.04.2019

Coca Cola Суперлигаси 6-тур доирасидан ўрин олган “Металлург” – “Қўқон-1912” учрашуви эртага Бекобод шаҳрида бўлиб ўтади. Эртанги баҳс олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.
Ўзаро ўйинлар

Мазкур жамоалар шу кунга қадар Ўзбекистон чемпионатларида 18 марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг тўққизтасида футболчиларимиз ғалаба қозонишган. Еттита учрашувда бекободликлар қўли баланд келган. Иккита баҳсда ғолиб номи аниқланмаган.
Тўплар нисбати 29-26  жамоамиз фойдасига. Ўзаро учрашувларда жамоамиз 29 очкони қўлга киритган. “Металлург” ҳисобида эса 23 очко мавжуд.

Бекободда бўлиб ўтган учрашувлар:

16.03. 2018  Металлург  –  Қўқон 1912   1:0

22.09.2017  Металлург  –  Қўқон 1912   3:0

30.04.2016  Металлург  –  Қўқон 1912   3:1

06.06.2015  Металлург –  Қўқон 1912   2:1

14.05.2003  Металлург –  Қўқон 1912   3:1

23.03.2002  Металлург  –  Қўқон 1912   0:2

20.09.2000   Металлург –  Темирйўлчи  6:1

18.04.1999   Металлург –  Темирйўлчи  2:0

29.05.1998   Металлург –  Темирйўлчи  1:1

 

Йирик ғалабалар

Вакилларимиз ушбу жамоани уч марта йирик ҳисобда доғда қолдиришган – 1999 йилда 5:1, 2003 йилда 4:0, 2017 йилда 3:0. Ўз навбатида “Металлург” ҳам икки марта жамоамизни йирик ҳисобда мағлуб этган – 2000 йилда 6:1, 2017 йилда 3:0.

Ўзаро ўйинларда қайд этилган дуранглар эса ушбу жамоаларнинг биринчи ва иккинчи учрашувларида яъни, 1998 йилдаги баҳсларда қайд этилган. 20 йилдан бери бу клублар тўқнашувида дуранг натижа кузатилаётгани йўқ.

 

Мураббийлар

Яна бир қизиқ маълумот. Ушбу жамоаларни бошқараётган ҳар икки бош мураббий – Андрей Шипилов ва Нўъмон Ҳасановлар бундан бир неча йил олдин “Пахтакор” жамоасида бирга ишлашган. Ушбу баҳс уларнинг бош мураббийликдаги учинчи тўқнашуви бўлади.

 

Ўтган йилги ўйинлар

Ушбу жамоалар ўтган мавсумда ўзаро иккита баҳсда майдонга тушишганди. Ўйинларнинг битатсида қўқонликлар ғалаба қозонишган. Битта учрашувда эса рақибимиз устун келган. Бекободда ўтказилган сўнгги беллашувда “Металлург”нинг қўли баланд келган.

 

Бошланиш вақтлари

“Металлург” – “Қўқон-1912” учрашуви, эртага Бекободдаги “Металлург” стадионида соат 18:30 да старт олади. Бугун эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари U-21 биринчилиги 6-турида майдонга тушишади. Мазкур ўйин Бекободдаги “Анохин”  стадионида соат 16:00да бошланади.

Ҳар икки баҳсда вакилларимизга омад тилаб қоламиз.

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro1838
2Mash'al1835
3Sho'rtan1931
4Aral1928
5QO'QON019121927
6Xorazm1918
7Olimpik Mobiuz1915
8Do'stlik1911
U-21 биринчилиги
#КлубЎО