26.04.2019
Қўқон шаҳридаги “Аҳмадхон” спорт мажмуасида бўлиб ўтаётган “Қўқон – ўзбек футболининг ватани” деб номланган хотира турнири кундан-кунга қизиб бормоқда. Мусобақада 26-апрел куни чорак финал ўйинлари бўлиб ўтди. Жума кунги қулай об-ҳаво футбол мухлислари учун учрашувлардан янада кўпроқ завқ олишга имкон яратди. Футболчилар ҳам мусобақадаги иштирокларини давом эттириш учун бор куч-ғайратларини ишга солишмоқда. Энг асосийси ўйинлар ҳалол курашлар остида давом этмоқда. Жамоалар бир-бирларига ўзаро ҳурмат сақлаган ҳолда ўйинларда иштирок этишмоқда.
Сизларни чорак финал ўйинларининг натижалари билан таништирамиз.
“Спартак” – “Фахрийлар-2” 3-2
“ 1980 ” – “Прогресс” 1-3
“Афғонбоғ” – “Фахрийлар-1” 2-6
“40 йиллик” – “Шаҳар” 2-4
Шундай қилиб мусобақада энг кучли тўрт жамоа номи маълум бўлди.
27-апрел куни бўлиб ўтадиган ярим финал ўйинларида қуйидаги жамолар майдонга тушишади.
“Спартак” – “Фахрийлар-1” Соат 17-00 да бошланади
“Прогресс” – “Шаҳар” Соат 18-00да бошланади
Футбол ишқибозларини қизиқарли ва шиддатли бўлиши кутилаётган футбол учрашувларига таклиф қиламиз. Ҳа айтганча “Аҳмадхон” спорт мажмуасига келаётган футбол мухлисларининг сони кундан-кунга ортиб бораётганини алоҳида айтиб ўтишимиз лозим. Қуйида эса чорак финал ўйинларидан тайёрланган фотогалареямизни эътиборингизга тақдим қиламиз.
Акрамжон Мамадалиев тайёрлади.