Нўъмон Ҳасанов: «Ҳакам пенальтини кутиб тургандек туюлди»

27.04.2019

Coca Cola Суперлига 6-тур доирасидаги “Металлург” – “Қўқон-1912” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов иштирок этди.
– Ўйинни ўзларинг ҳам кўрдиларинг. Аввало, “Металлург”ни ғалаба билан табриклайман. Пенальти қўйилган вазиятга эътирозим бор. Менимча, бу вазиятда қоида бузилмаган эди. Назаримда ҳакам шундай вазият бўлишини кутиб юргандек кўринди. Дарҳол ўн бир мертли нуқтага ишора қилди. Ўша вазият ўйинга таъсир ўтказди. Биринчи бўлиб гол урдик ва ҳаммаси яхши кетаётганди. Такрор айтаман, пенальти натижага салбий таъсир кўрсатди.
Шогирдларим бугун яхши ўйнашди. Ҳисобни очганимиздан кейин уларнинг кайфияти кўтарилди. Пенальти бўлмаганида эҳтимол бошқача ҳисоб бўлармиди?
Ўша вазиятдан кейин футболчиларим синиб қолди деб айта олмайман. Лекин барибир аламли бўлди. Ҳимоячимиз нима қилиши керак эди ўша ҳолатда. Чалиб йиқитса ёки қўл билан ўйнаса тушунса бўлади.Футболда бундай вазиятлар учраб туради. Футболчиларим ҳам гол уриш учун кўплаб вазиятлар яратишди, уларга эьтирозим йўқ.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО