Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Саратонга қарши курашаётган Раҳматиллони қўллаб-қувватлайлик !
the_title()

07.05.2019

Яқинда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси раҳбарияти томонидан “Саратондан соябон бўл” хайрия акцияси бошланган эди. “Қўқон-1912” футбол клуби аъзолари ҳам ушбу акцияда фаол иштирок этишни мақсад қилди. Жамоамиз раҳбарияти Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи ,айни кунларда саратон касаллигига қарши курашаётган Умаров Раҳматилло Камолжон ўғли яшаётган, Қўқон шаҳар Янги Чорсу кўчасидаги хонадонга ташриф буюришди.

photo_2019-05-07_14-56-34

2005-йилнинг 19-августида туғилган Раҳматиллонинг ҳам ўз тенгқурлари каби бир олам орзулари бор. У келажакда футболчи бўлишни орзу қилади ҳамда ушбу орзусини рўёбга чиқариш учун “Қўқон-1912” футбол клуби қошидаги футбол мактабида , мураббий Наримон Асанов қўл остида машғулотларга қатнай бошлаган эди. 2017-йилнинг сентябрь ойида кутилмаганда унинг аввалига чап сўнгра эса ўнг қулоғи остида шиш пайдо бўлади. Шифокорлар Раҳматиллога саратон ташхисини қўйишади. Ўтган салкам икки йиллик даврда Раҳматилло ота-онаси ҳамда қариндош уруғлари ёрдамида Тошкентдаги республика онколигия диспансерида ҳамда Бухородаги онкология ва радиология тиббий марказида даволаниш жараёнларини бошидан ўтказди. Шифокорлар Раҳматиллони узоқ муддат даволаниши лозимлигини таъкидлашмоқда.

photo_2019-05-07_14-56-58
“Қўқон-1912” футбол клуби Умаров Раҳматиллони қўллаб-қувватлайди. Унинг келажакда соғайиб, ўзи орзу қилган футболчи бўлиши йўлида қўлдан келган барча ёрдамларини кўрсатади. Бугун жамоа раҳбарияти Раҳматиллога футбол тўпи, спорт кийимлари ҳамда турли ширинликлар тақдим қилиб унинг мурғак қалбида умид учқунларини пайдо қилишга ҳаракат қилишди.Эртадан эса унинг дадаси номига очилган плстик карточкага барча футболчиларимиз ҳамда жамоамиз аъзолари номидан пул маблағлари келиб тушишни бошлайди.
“Қўқон-1912” футбол клуби раҳбарияти барча Қўқонлик футбол ишқибозларини ҳам Раҳматиллони қўллаб-қувватлашга чорлайди. Айни кунда Умаров Раҳматиллонинг дадаси Ҳошимов Камол Умаровичнинг номига пластик карточка очилган. Муборак рамазон ойида эҳсон қилмоқчи бўлган мухлисларимиз қуйида келтирилган рақамлар орқали ўзларининг пул маблағларини Ҳошимов Камол Умаровичнинг пластик карточкасига ўтказишлари мумкин бўлади.

photo_2019-05-07_13-54-58 копия копия

photo_2019-05-07_14-56-41

photo_2019-05-07_14-56-44

photo_2019-05-07_14-56-48

photo_2019-05-07_14-56-52

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro1838
2Mash'al1835
3Sho'rtan1931
4Aral1928
5QO'QON019121927
6Xorazm1918
7Olimpik Mobiuz1915
8Do'stlik1911
U-21 биринчилиги
#КлубЎО