11.06.2019
Яна бир неча кундан кейин ФИФА кунлари муносабати билан юзага келган танаффус ўз поёнига етиб, Coca Cola Суперлигасида навбатдаги тур баҳслари бўлиб ўтади. Ёзнинг дастлабки ойида жамоамиз тўртта учрашувда майдонга тушади. 15 июнь куни Coca Cola Суперлигаси 11-тур доирасида “Қўқон-1912” жамоаси ўз майдонида Самарқанднинг “Динамо” клубини қабул қилади. Орадан бир ҳафта ўтиб, яъни, 22 июнь куни вакилларимиз 12-турда Жиззахда “Сўғдиёна” меҳмони бўлишади.
25 июнь куни Coca Cola Ўзбекистон кубоги учинчи босқичи доирасидаги “Қўқон-1912” – “Қизилқум” баҳси ўтказилади. Ушбу ўйинга Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳ мезбонлик қилади. Ниҳоят, футболчиларимиз биринчи давранинг сўнгги турида Тошкентнинг “Пахтакор” клубига қарши майдонга тушишади. Ушбу беллашув ҳам Қўқонда 29 июнь санасида бўлиб ўтади.
Қуйида жамоамизнинг июнь ойидаги ўйинлар тақвими билан танишинг: