13.06.2019
Coca Cola суперлигасининг 11-турига келиб, ўз майдонида илк ўйинни ўтказадиган «шунқорлар», Самарқанднинг «Динамо» жамоаси билан бўладиган ўйинга астойдил тайёргарлик кўрмоқдалар. Барчанинг мақсади ягона, у ҳам бўлса ўз майдонимизда чиройли ўйин кўрсатиб, мухлисларни ғалаба билан хурсанд қилиш. Кеча Азиз Тўхтабоев шогирдлари «Марказий» стадионида машғулотларни ўтказишди. Ўзбекистон миллий ҳамда олимпия терма жамоалари таркибида ҳалқаро ўртоқлик ўйинларида майдонга тушган Қувондиқ Рўзиев ва Ойбек Рустамовлар ҳам кеча жамоа ихтиёрига етиб келишган.