Марко Милич: “Бугунги баҳс Чемпионлар лигаси финалига тенг”
the_title()

15.06.2019

“Қўқон-1912” жамоаси бугун ўз майдонида ушбу мавсумдаги илк ўйинини ўтказади. Coca Cola  суперлигасининг 11-туридан ўрин олган баҳсда Қўқонликлар Самарқанднинг “Динамо” жамоасини қабул қилишади. Мазкур учрашув олдидан “Шунқорлар”нинг етакчиларидан бири Марко Милич ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

– “Пахтакор” устидан қозонилган ғалабадан кейин барчанинг кайфияти аъло даражада. Бугунги баҳсда ҳам фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Бу ўйин биз учун Чемпионлар лигаси финали билан тенг десам, муболаға бўлмайди. Қўқонда мавсумдаги биринчи учрашувимизни ўтказамиз. Бугун Қўқонда катта футбол байрами бўлади. Ишқибозларимизни хурсанд қилиш учун майдонда боримизни беришга тайёрмиз. Ўз навбатида бугунги баҳсда мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлашлари ҳам биз учун жуда зарур.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО