09.07.2019
Хабарингиз бор айни кунларда Coca Сola суперлигасида 1-давра якунланиб жамоалар танаффусга чиқишган. “Қўқон-1912” жамоаси мураббийлари ҳам жамоанинг айрим етакчи футболчиларига лига кубоги ўйинларидан олдин дам олиш имконини беришган эди. “Бухоро” билан бўлиб ўтган учрашувдан сўнг эса жамоанинг барча аъзоларига қисқа муддатли таътил берилган.
Футболчиларимиз 10-июль кунига қадар дам олишади. 10-июль куни барча футболчилар тиббий кўрикдан ўтиш учун Тошкент шаҳрида йиғилишади.
11-июлдан эса машғулотлар бошланади.
Азиз Тўхтабоев шогирдлари 2-даврага тайёргарликни Чирчиқ шаҳрида олиб боришади. Чирчиқ йиғини мобайнида таркибимизга бир нечта футболчилар келиб кўрикдан ўтишлари кутилмоқда. Ҳозирги кунда жамоани ҳеч ким расман тарк этмаган ва таркибга бирон футболчи қўшилмаган. Ўқув-йиғинлари мобайнида назорат учрашувлари ҳам ўтказилади.
Жамоамизга оид янгиликларни “Қўқон-1912” футбол клубининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали сизларга етказиб борамиз.