12.07.2019
Хабарингиз бор “Қўқон-1912” жамоаси аъзолари суперлиганинг иккинчи давра ўйинларига тайёргарликни Чирчиқ шаҳрида олиб боришмоқда. Машғулотлар кунига икки маҳалдан олиб бориляпти. Азиз Тўхтабоев бошчилигидаги мураббийлар штаби футболчилардан машғулотларда астойдил ишлашни талаб қилишмоқда. Мураббийларимиз футболчиларнинг жисмоний ҳолатларини яхшилашга ҳам алоҳида урғу беришган.
Чирчиқ йиғини доирасида “шунқорлар” бир нечта назорат ўйинларида иштирок этишлари ҳақида хабар берган эдик. Бугунги кунга келиб спарринг рақибларимизнинг номлари маълум бўлди. Режага кўра қуйидаги саналарда жамоамиз назорат ўйинларида майдонга тушадилар.
16-июль “Қўқон-1912” – “Оқтепа”
17-июль “Қўқон-1912” – “Хўжанд” (Тожикистон)
18-июль “Қўқон-1912” “Шўртан”
Бу ўйинлардан ташқари яна назорат ўйинлари ўтказилиши ҳам мумкин. Бу борада суперлига клублари билан ҳам музокаралар олиб борилмоқда.
Барча учрашувлар Чирчиқ шаҳрида бўлиб ўтади.
“Қўқон-1912” жамоасининг матбуот хизмати ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали барча ўйинлардан онлайн трансляцияларни олиб боради.
Қуйида эса бугун куннинг биринчи ярмида ва айни дақиқаларда олиб борилаётган машғулотлардан лавҳаларни томоша қилинг.