Жавоҳир Эсонқулов фаолиятини бошқа жамоада давом эттиради
the_title()

15.07.2019

“Қўқон-1912” жамоасининг Чирчиқ шаҳрида олиб бораётган ўқув-йиғин машғулотлари давом этмоқда. Бугун футболчилар йиғиннинг 1-қисмидаги сўнги машғулотларни ўтказишади. Эртадан эса назорат ўйинлари бошланади.

Таркибимизни Жавоҳир Эсонқулов тарк этди. Ўзининг чиройли ўйинлари билан кўпчилик мухлислар меҳрини қозонишга улгурган ярим ҳимоячи , ўзаро келишувга асосан “шунқорлар” билан шартномани бекор қилди. Жавоҳир Эсонқулов Тошкентнинг “Локомотив” жамоасида ўз омадини синаб кўради. Биз Жавоҳирни кейинги фаолияти ёрқин кўриниш олишини тилаб қоламиз.
Шунингдек “Қўқон-1912” тарбияланувчиси бўлган, сўнгги пайтларда про-лига вакили бўлган Яйпаннинг “Турон” жамоасида тўп сурган ҳимоячи Дониёр Тўлашев мураббийларимиз кўригида бўлиб турибди.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО