20.07.2019
Сoca Cola суперлигасининг 2-давра ўйинларига тайёргарлик кўраётган “Қўқон-1912” футболчилари ,Чирчиқ шаҳридаги ўқув-йиғин машғулотларининг биринчи қисмини якунлашди.
Бош мураббий вазифасини бажараётган Азиз Тўхтабоев кеча ва бугун футболчиларга қисқа муддатли таътил элон қилган. Футболчилар 2 кун оила даврасида ҳордиқ чиқаргач , эртага яъни 21-июлдан бошлаб тайёргарликнинг иккинчи қисми бошланади.
Жамоа аъзолари эртага яна Чирчиқ шаҳрида тўпланишади ҳамда машғулотларга киришишади.
Эслатиб ўтамиз “Қўқон-1912” жамоаси 2-давранинг 1-ўйинини 26-июль куни Тошкент шаҳрида “Пахтакор” жамоасига қарши ўтказишади.