22.07.2019
Хабарингиз бор суперлига клублари футболчиларининг жисмоний ҳолати Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси томонидан тасдиқланган тест-синовлари орқали назорат қилиб борилади.
Шуни таъкидлаш керакки, бу каби тест-синовлари ўтган мавсумдан бошлаб ўзбек футболида илк марта амалга тадбиқ этилганди. Бу йил ҳам суперлига жамоалари янги мавсум олдидан ушбу нормативларни тоширишган эдилар.
Бугун куннинг биринчи ярмида Чирчиқ шаҳридаги “Кимёгар” стадионида “Қўқон-1912” жамоаси футболчилари норматив тестларни топширишди. Техник ривожлантириш бошқармаси илмий-методик бўлимининг раҳбари, Шамил Исеев бошчилигидаги мутахассислар томонидан жамоамиз футболчилари синовдан ўтказилди. Футболчилар 30 метрга югуриш, узунликга сакраш, 7х50 метрга югуриш, “Yо-Yо” тест синовлари бўйича нормативлар топширишди.