31.08.2019
Мустақиллик байрамининг 28 йиллиги арафасида Ўзбекистон республикаси президентининг фармонига асосан бир қатор давлат хизматчилари ҳамда ижтимоий-иқтисодий соҳа ходимлари давлат мукофотлари билан тақдирландилар.
Қўқон шаҳар хокими Маъруфжон Усмонов президентимизнинг фармонларига асосан “Дўстлик” ордени билан тақдирландилар. “Қўқон-1912” футбол клуби раҳбарияти, мураббий ҳамда футболчилар ва кўп сонли футбол мухлсилари номидан Маъруфжон Усмоновни юксак мукофот билан муборакбод этамиз ! Кўҳна тарихга эга Қўқон шаҳрининг ҳар томонлама ривожланиши йўлидаги ишларида улкан зафарлар тилаймиз ! Мукофот муборак бўлсин !!!