23.11.2019
Coca Cola суперлига 24-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – АГМК учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи Азиз Тўхтабоев қатнашди.
– Бугунги ўйинга айтадиган бўлсак, рақибга ҳурмат сақлаган ҳолда айтадиган бўлсак, ҳисоб ўйинга мос бўлди, дея олмайман. Футболчиларимиз охиригача курашишди. Бугун бизга омад етишмади. Мухлисларимизга шундай об-ҳавода бизни стадионга келиб қўллаб-қувватлаб турганликлари учун раҳмат айтамиз.
Ойбек Рустамов, Мурод Холмуҳаммедов ва Ҳожиматов Эркиновлар турли терма жамоалар йиғинида бўлиб қайтишди. Шунинг учун Ойбек ва Хожиматни захирадан майдонга туширишга қарор қилдик.
Яна бир бор айтаман бугунги баҳсда бизга омад етишмади. Футболчиларга вазиятларни голга айлантиришда бироз совуққонлик ҳам етишмади. Қолаверса АГМК дарвозабони бугунги ўйинда жуда ишончли ўйин намойиш қилди.
Бизни олдинда иккита водий “дерби”си кутиб турибди. Водийда “дерби”лар доим жанговор ўтади. Олдиндаги ўйинларга фақат ғалаба қозонишни кўзлаган ҳолда тайёргарлик кўрамиз.