«Пахтакор» Словакия клуби билан дуранг ўйнади

26.01.2020

“Пахтакор” БААдаги йиғин доирасида иккинчи назорат беллашувида Словакиянинг “Жилина” жамоаси билан тўқнаш келди.

Баҳс давомида тўпни назорат қилишда рақибдан яхшироқ ўйнаган “Шерлар” рақиб дарвозасини ишғол қила олишмади. Дастлабки дақиқаларда “Жилина” икки хавфли ҳужум уюштиргандан кейин устунлик тўлиғича жамоамиз тарафига ўтди. Биринчи бўлимда Сергеев, Машарипов ва Ҳамдамовнинг қулай вазиятлардан берган зарбалари голга айланмади.

Танаффусдан кейин жамоамизга яқинда келиб қўшилган Эрен Дердийок майдонга туширилди. У бир ҳолатда дарвоза сари зарба йўллади, аммо ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди. Охирги 15 дақиқада таркиб деярли тўлиқ янгилангач, суръатни янада оширган футболчиларимиз барибир тўп киритишнинг уддасидан чиқишмади.

“Пахтакор” БААдаги учинчи назорат учрашувида Жанубий Кореянинг “Сувон Самсунг” жамоасига қарши 29 январь куни баҳс олиб боради.

“ПАХТАКОР” – “ЖИЛИНА” – 0:0
“Пахтакор”: Қувватов, Салимов, Исмоилов (Аъзамов, 74), Кримец (Эшмуродов, 74), Сайфиев (Йўлдошев, 74), Ҳамробеков (Холматов, 74), Козак (Иминов, 74), Ҳамдамов (Маҳмудҳожиев, 74), Черан (Абдураҳимов, 74), Машарипов (Собиржонов, 74), Сергеев (Дердийок, 58).
“Жилина”: Волецак, Валло, Минарик, Кралик, Демири, Кацер, Гоно, Бичакхчян, Капралик, Курминовски, Дюриц.

Манба: pakhtakor.uz
Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО