ЯНГИ ФУТБОЛЧИЛАР ОММАГА ТАНИШТИРИЛДИ
the_title()

27.02.2020

Қўқон шаҳридаги “Олтин водий” меҳмонхонасининг анжуманлар залида “Қўқон-1912” жамоасининг янги мавсум олдидан ўз сафига қўшиб олган  футболчиларни кенг оммага таништириш маросими ўтказилди. Маросимда жамоа раҳбарияти, мураббийлар штаби, ОАВ вакиллари, футболчилар ва кўплаб мухлислар иштирок этишди.

Таништириш маросимини “Қўқон-1912” жамоаси маркетинг ва матбуот бўлими бошлиғи Акрамжон Мамадалиев очди ва олиб борди.

Барчангизга маълумки, жамоада мураббийлар штаби янгиланди. Дастлаб жамоамизда иш бошлаган мураббийларимиз таништирилди.

Нафақат Қўқон, балки ўзбек футболининг ёрқин юлдузларидан бири, барчангизга яхши таниш бўлган инсон, тажрибали мутахассис – Бахтиёр Ашурматов бош мураббий этиб тайинландилар.

Бахтиёржон билан ҳамкорликда жамоамиз мураббийлар штабида тажрибали мураббийлар Даврон Файзиев, Зоҳид Нурматов ва Муҳиддин Абдувалиевлар ҳам фаолият юритишади.

Мураббийлар таништирилгач, сўз навбати жамоамиз бош мураббийи Бахтиёржон Ашурматовга берилди.

Қўқон футболи тарбияланувчиси саналган мутахассис жамоамизнинг тайёргарлиги, келажакдаги режалари, селекция ишлари ҳақида тўхталиб ўтди.

– “Мен учун Қўқонда ишлаш шарафдир. Бу ерда менинг қадрдонларим кўп. Ўзим ҳам фаолиятимни шу ерда бошлаганман. Ҳозир одатдаги “навбатчи” сўзларни айтмоқчи эмасман.

Мақсадимиз жиддий, Қўқон футболини янги босқичга олиб чиқиш, ёшларни тарбиялашга эътибор бериш. Раҳбарият ҳамда сиз мухлислар билдирган юксак ишончни оқлаб охиргача курашмоқчиман.

Шу нарсани ишонч билан айта оламанки, Қўқондаги ҳар бир ўйин жанг бўлиши керак. Мухлисларимиз эса бизнинг асосий кучимиз бўлиши лозим. Ишқибозларимизни хурсанд қилиш учун қўлимиздан келган барча ишни амалга оширишга тайёрмиз. Мен сизларга йигиталримиз номидан шу нарсани ваъда қилиб айтаманки, футболчиларимиз майдонга фақат ғалаба учун, Қўқон шаънини муносиб ҳимоя қилиш учун ҳалол футбол ўйнаш учун ва сизларни хурсанд қилиш учун тушишади” – деди жумладан Бахтиёр Ашурматов.

Яна бир тажрибали мураббий Даврон Файзиев ҳам сўзга чиқиб жамоадаги ўзгаришлар хусусида ўз

фикрларни билдириб ўтди.

Шундан кейин жамоамиз сафига келиб қўшилган янги футболчилар: Шоҳназар Норбеков, Бек Абдуллаев, Якуба Бамба, Суҳроб Нуруллоев, Муҳаммаданас Ҳасанов, Бобур Акбаров, Сардор Азимов, Иван Йосович, Ботирали Эргашев, Собит Синдаров, Шодиёр Ҳожиматов, Музаффар Музаффаровлар кенг оммага расман таништирилди ва уларга тантанали тарзда исмлари туширилган футболкалар топширилди.

Ким қайси рақамда тўп суради: 7. Шоҳназар Норбеков, 99. Бек Абдуллаев, 91. Якуба Бамба, 8. Суҳроб Нуруллоев, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 3. Бобур Акбаров, 13. Сардор Азимов, 33. Иван Йосович, 1. Ботирали Эргашев, 44. Шодиёр Ҳожиматов, 17. Музаффар Музаффаров, 4. Собит Синдаров.

Шунингдек, Мурод Холмуҳаммедов, Суҳроб Бердиев, Қувондиқ Рўзиев, Александр Мерзляков, Ойбек Рустамов каби етакчи футболчилар ҳам сўз чиқишди.

Мухлисларни қувонтирган яна бир ҳолат легионерларимиз – Якуба Бамба ва Иван Йосовичлар ҳам сўзга чиққани бўлди. Қўқон тарихидаги биринчи африкалик легионер сифатида тарихда қолган Якуба Бамбанинг ўзбек тилига саломлашиши барча мухлисларимизнинг олқишларига сазовор бўлди.

Маросимда иштирок этган “Қўқон-1912” жамоасининг бир неча йиллик мухлислари ҳам сўзга чиқиб, ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдиришди.

Маросим сўнггида ёши улуғ отахон мухлисларимиз бошланаётган мавсум олдидан жамоа аъзоларига омад тилаб дуолар қилишди.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО