04.04.2020
Ўзбекистон терма жамоаси ва Хитойнинг «Шанхай СИПГ» ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Хитой чемпионати қачон бошланиши мумкинлиги ҳақида ўз фикрини билдирди.
«Ҳозир Шанхайдаман, бу ерга бир ҳафта илгари учиб келган эдим. Етиб келишим билан барча хорижлик футболчилар каби карантинга олиндим. Шунинг учун ҳозир уйдаман. Бу жараён икки ҳафта давом этади. Карантиндан чиққанимиздан кейин эса жамоамиз машғулотларни бошлайди.
Ҳозир чемпионат қачон бошланиши ҳақида аниқ маълумот йўқ. Лекин, ўйлашимча, биз май ойининг сўнгида футбол ўйнай бошласак керак», — деди Аҳмедов Sport24 мухбири билан суҳбатда.