11.06.2020
Coca Cola суперлигасининг 4-тур учрашуви “Бунёдкор” – “Қўқон-1912” ўйини билан бошланади. Ушбу ўйиндан олдин Қўқонликларнинг иқтидорли футболчиларидан бири, Қўқон футболи тарбияланувчиси Авазхон Маматхўжаев ўз фикрларини қуйидагича изҳор қилди.
– Барчамиз суперлига рестартини сабрсизлик билан кутяпмиз. “Бунёдкор” жамоасига қарши тайёргарлигимиз, мураббийларимизнинг режалари асосида давом этмоқда. Жамоамизда соғлом рақобат мавжуд. Барча футолчилар асосий таркибга кириш учун астойдил тер тўкмоқдамиз. Ўзимга келадиган бўлсам майдонга тушиш учун тайёрман. Жамоамизга ёрдам бериш учун қўлимдан келганча , чин юракдан ҳаракат қиламан. Жамоамизда муҳит жуда ажойиб, бир оила каби аҳилмиз. Мана шу бирдамилигимиз туфайли “Бунёдкор” билан учрашувда ижобий натижа қайд этишимизга ишонаман. Биз коронавирус пандемияси туфайли бироз кайфиятлари тушган мухлисларимизни , ўзимизнинг чиройли ўйинимиз ҳамда ғалабаларимиз билан хурсанд қилишни асосий мақсад қилиб қўйганмиз !