27.08.2020
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 30 августдан 4 сентябрга қадар Тошкентда ўқув-машғулот йиғини олиб боради. Вадим Абрамов мазкур йииғинга таклиф қилган футболчиларнинг рўйхати эълон қилинди.
Қувонарлиси бу рўйхатдан “шунқорлар”нинг тўрт нафар футболчиси ўрин олди. Дарвозабон Ботирали Эргашев ҳамда футболчилар Мурод Ҳолмухаммедов, Қувондиқ Рўзиев, Суҳроб Бердиевлар миллий терма жамоа йиғинида иштирок этишади.
Йиғин доирасида Миллий терма жамоамиз Тожикистон вакилларига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Учрашув 3 сентябрь куни “Локомотив” стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Мазкур учрашувда терма жамоамизга ҳамда футболчиларимизга омад тилаймиз !