22.10.2020
Бундан бир неча дақиқа олдин Муборакдаги “Баҳром Вафоев” номли стадионда Coca Cola суперлигасининг 20-тур учрашуви бўлиб ўтди. Унда “Қўқон-1912” жамоаси “Машъал” клубига қарши майдонга тушди.
Дастлабки дақиқаданоқ олға интилган футболчиларимиз жарима зарбаси тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Муҳаммаданас Ҳасановнинг аниқ ва кучли зарбасини мезбонлар посбони қийинчилик билан эгаллаб олди.
Бугун дисквалификация сабаб, Шоҳназар Норбеков, Ойбек Рустамов ҳамда Иқбол Маликжоновлар жамоамизга ёрдам бера олишмади. Биринчи бўлим давомида ҳар икки жамоада ҳисобни очиш учун яхши имкониятлар вужудга келганига қарамай, танаффусга жамоалар нурсиз дуранг билан чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлимни мезбонлар фаол тарзда бошлашларига қарамай, ҳисобни очиш вакилларимизга насиб этди. 52-дақиқада Муҳаммаданас Ҳасанов рақиб ҳимоячисининг хатосидан унумли фойдаланиб рақиб дарвозасини ишғол этди. Голдан руҳланган футболчиларимиз ҳисобни ошириш учун яхши имкониятга эга бўлишди. Холмуҳаммедовнинг бурчакдан йўллаган зарбаси тўғри рақиб дарвозасига борди, мўъжиза туфайли тўп рақиб дарвозасидан жой олмади. 84-дақиқага келиб майдон эгалари ҳисобни тенглаштиришди. Хумоюн Муртозоев боши билан дарвозамизни ишғол қилди. Ушбу вазиятда ҳимоячиларимиз Муртозоевни бироз кўздан қочиришди ва бундан рақиб ўйинчиси унумли фойдаланди. 87-дақиқада рақибларимиз ўз жарима майдончалари ичида Авазхон Маматхўжаевга нисбатан қўполлик ишлатишди. Ушбу қоида бузарлик учун ҳакам пенальти белгилади. Пенальтини эса Мурод Холмуҳаммедов ҳар доимгидек аниқ амалга оширди.
Қолган дақиқаларда ишончли ўйин намойиш этган вакилларимиз кетма-кет иккинчи сафар учрашувида ғалаба қозонишди. Жамоамиз бир йўла икки сафар ўйинида иштирок этиб юз фоизлик натижа қайд этди.
Coca Cola суперлигаси
20-тур
“Машъал” – “Қўқон-1912” – 1:2 (0:0)
Ҳакамлар: Жасур Мухторов, Аваз Абдуллаев, Сардор Нишонбоев, Фарруҳ Янсупов
Назоратчи: Марат Исмоилов
Комиссар: Зоҳиржон Акрамхонов.
Голлар: Хумоюн Муртозоев (84). Муҳаммаданас Хасанов (52), Мурод Холмуҳаммедов (88 пен)
“Машъал”: 35. Раҳимжон Давронов, 5. Нажмиддин Нормуродов, 7. Ифеани Ифеани (6. Сирожиддин Раҳматуллаев, 46), 10. Шерзод Темиров, 11. Мўминжон Мелиев (29. Ҳумоюн Муртозаев, 56), 17. Жамолиддин Убайдуллаев (77. Иброҳим Нўъмонов, 46), 18. Аббос Шодмонов, 19. Сардор Абдураимов, 22. Сирожиддин Қўзиев, 33. Денис Васильев, 99. Жаҳонгир Абдусаломов (14. Элла Кен Арман, 62).
Захира: 1. Ботир Носиров, 8. Ибе Мишель Окоро, 15. Муҳаммадали Алиқулов, 27. Сардорбек Эминов, 76. Абдумалик Норқобилов.
“Қўқон-1912”: 21. Музаффар Абдуллаев, 3. Бобуржон Акбаров, 9.Суҳроб Бердиев, 10. Қувондиқ Рўзиев, 14. Аваз Маматхўжаев (13. Сардор Азимов, 90+2), 22. Муҳаммаданас Ҳасанов (19. Ҳамидулло Абдуҳамидов, 80), 23. Александр Мерзляков, 33. Иван Йосович, 69. Филип Райевац (5. Жасур Ёқубов, 80), 70. Мурод Холмуҳаммедов, 91. Якуба Бамба (4. Собит Синдаров, 61).
Захира: 1. Ботирали Эргашев, 96. Исломжон Абдуллаев, 17. Музаффаржон Музаффаров, 99. Бек Абдуллаев.