23.11.2020
“Қўқон-1912” жамоаси суперлиганинг навбатдаги тур учрашувини ўз майдонида Тошкентнинг “Локомотив” жамоасига қарши ўтказади. Совринли ўринлар учун курашда давом этадиган “шунқорлар” кечадан Қўқон шаҳрида тўпланишди ва “Локо” билан бўладиган ўйинга тайёргарликни бошлаб юборишди.
Бахтиёр Ашурматов шогирдларини олдинда жуда муҳим бўлган ўйинлар кутиб турибди. Жамоага сўнгги учта ўйинда қўлга киритиладиган очколар сув ва ҳаводек зарур. Жамоа аъзолари маъсулиятни ҳис қилган ҳолда, Қўқон футболининг тарихига кириш учун бор куч-ғайратларини сарфлашмоқдалар. Бу йўлда йигитларимизга омад тилаймиз.
“Қўқон-1912” – “Локомотив” учрашуви 25-ноябрь куни , соат 14-30 да Қўқондаги “марказий” стадионида бошланади. Ўйин куни стадионга чекланган миқдорда мухлисларнинг киришига рухсат берилади.
Қуйида кечаги машғулотлардан олинган суратларни томоша қилинг.