12.12.2020
Ўзбекистон кубогида ҳам яхши натижа кўрсатаётган футболчиларимиз бугун Муборакда “Машъал”га қарши майдонга тушишди. Чорак финал доирасидаги баҳсда Бахтиёр Ашурматов шогирдлари ғалаба қозонишди ва ярим финалга йўлланма олишди.
Учрашув одатдагидек, вакилларимизнинг шиддатли ҳужумлари билан бошланди. Илк дақиқалардан футболчиларимиз ҳужумга зўр беришди. Мезбонлар эса асосан қўполликлар билан эсда қолишди. 33-дақиқада футболчиларимиз ҳисобни очишди. Қувондиқ Рўзиев жарима тўпини қоилмақом тарзда ижро этиб, рақиб посбонини ожиз қолдирди. Голдан кейин ҳам қўқонликларнинг шашти пасаймади. Аммо танаффусга қадар ҳисоб ўзгаришсиз қолди.
Иккинчи бўлим ҳам худди биринчиси каби жамоамизнинг фаоллиги билан бошланди. Футболчиларимиз ҳимояда ишончли ўйнаш баробарида шиддатли ҳужумларни ҳам ташкил этишди. Майдон эгалари эса катта куч билан ҳужумга зўр беришди. Аммо кетма-кет ҳужумлар самара келтирмади. Шу тариқа, футболчиларимиз Қувондиқ Рўзиевнинг жаримадан киритган голи эвазига Муборакдан ғалаба билан қайтишди ва ярим финалга йўлланма олишди.
Coca Cola суперлигаси Ўзбекистон кубоги
1/4 финал
“Машъал” – “Қўқон-1912” – 0:1 (0:1).
Ҳакамлар: Элёр Турсунов, Далер Тиллоев, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Илья Ильин
Назоратчи: Дмитрий Роман
Комиссар: Александр Давиденко.
Гол: Қувондиқ Рўзиев (33).
“Машъал”: 1. Ботир Носиров, 7. Ифеани Ифеани, 8. Ибе Микаэл Окора (5. Нажмиддин Нормуродов – 70), 10. Шерзод Темиров, 15. Муҳаммадали Алиқулов, 17. Жамолиддин Убайдуллоев, 18. Аббос Шодмонов, 19. Сардор Абдураимов , 23. Самандар Шукруллаев, 29. Хумоюн Муртозаев, 99. Жаҳонгирбек Абдусаломов (11. Мўмин Мелиев – 70).
Захира:30. Шоҳруҳ Эшбўтаев, 74. Асрбек Юлдашев, 3. Ислом Асилбеков, 44. Ҳусниддин Маҳмудов, 67. Зоиржон Турсунов. 71. Муҳриддин Расулов, 90. Асадбек Жўрақулов.
“Қўқон-1912”: 21. Музаффар Абдуллаев, 3. Бобур Акбаров . 4. Собит Синдаров (7. Шохназар Норбеков – 67), 10. Қувондиқ Рўзиев (5. Жасур Ёқубов – 79), 13. Сардор Азимов (39. Сардор Етовқўзиев -90), 14. Аваз Маматхўжаев, 15. Ойбек Рустамов, 20. Иқбол Маликжонов. 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 23. Александр Мерзляков, 70. Мурод Холмухаммедов.
Захира: 1. Ботирали Эргашев, 37. Мухсин Норматов.