15.12.2020
Coca Cola Ўзбекистон кубоги ярим финал доирасидан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Пахтакор” учрашуви 16 декабрь куни Қўқон шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.
Ўзаро ўйинлар
Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 30 марта тўқнаш келишган.
Ўйинларнинг 5 тасида вакилларимиз зафар қучишган, 18 та баҳсда “Шерлар”нинг қўли баланд келган. Еттита учрашувда дуранг натижа қайд этилган.
Тўплар нисбати – 79-41, “Пахтакор” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Қўқон-1912” 22 очкони қўлга киритган. “Пахтакор”нинг очкоси 61 тани ташкил этади.
Ушбу жамоаларнинг сўнгги олтита учрашуви
20.10.2020 Пахтакор – Қўқон 1912 – 2:1
18.08.2020 «Қўқон-1912» – «Пахтакор» 1:3
26.07.2019 Пахтакор – Қўқон 1912 – 3:1
29.06.2019 «Қўқон-1912» – «Пахтакор» 1:2
12.08.2018 «Қўқон-1912» – «Пахтакор» 1:1
06.05.2018. Пахтакор – Қўқон 1912 – 1:1
Кубокдаги тўртинчи учрашув
Ушбу жамоалар кубок баҳсларида уч марта тўқнаш келишган. Битта ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Иккита баҳсда “Пахтакор”нинг қўли баланд келган.
Ўйинни Аҳрол Рисқуллаев бошқариб боради
Аҳрол Рисқуллаев бу мавсумда жамоамиз иштирокидаги икки учрашувни бошқариб борган. Жамоамиз бу хакам бошқарган учрашувларнинг бирида ғалаба қозонган бўлса, бирида мағлубиятга учраган. Рисқуллаев “Қўқон-1912” жамоасининг биринчи даврадаги “Андижон”га қарши ҳамда иккинчи даврадаги “Локомотив”га қарши ўйинларида бош хакам сифатида майдонга тушган.
Ўзбекистон Coca Cola кубоги
Ярим финал
“ҚЎҚОН-1912” – “ПАХТАКОР”
Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Ришат Нугманов, Дониёр Сайлавов, Достон Мирзараимов
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
Комиссар: Бекзод Арипов.
Бошланиш вақтлари
“Қўқон-1912” “Пахтакор” учрашуви, 16 декабрь чоршанба куни Қўқон шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда соат 13:00 да бошланади. Ушбу баҳсда вакилларимизга омад тилаб қоламиз.