Тошкент йиғини якунига етди

21.01.2021

“Қўқон-1912” жамоаси кеча “Бунёдкор” жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказганидан хабарингиз бор. Мазкур учрашувдан сўнг “шунқорлар”нинг Тошкент шаҳридаги ўқув-йиғин машғулотлари ўз якунига етди.

Бахтиёр Ашурматов ўз шогирдларига қисқа муддатли таътил эълон қилди. Футболчилар икки кун дам олишгач, 22 январь кунидан бошлаб ўзларининг Қўқон шаҳридаги қароргоҳларида йиғилишади. Жамоа аъзолари Қўқонда машғулот олиб бориш билан бирга Фарғона шаҳрида бўлиб ўтадиган “Фарғона вилоят хокими кубоги” мусобақасида иштирок этишади.
Фарғонадаги мусобақанинг гуруҳ босиқичида жамоамизга “Бухоро”, “Ғиждувон” ҳамда “Андижон” жамоалари рақиб бўлишади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО