24.01.2021
“Қўқон-1912” жамоаси бугун Фарғонада давом этаётган “Вилоят ҳокими кубоги-2021”даги иштирокини бошлади. Вакилларимизнинг гуруҳ босқичидаги бирини рақиби – “Андижон” клуби бўлди. Ўйин кутилганидек футболчиларимизнинг шиддатли ҳужумлари билан бошланди. 5-дақиқада футболчиларимиз ҳисобни очишди. Қанотдан ошириб берилган тўпни Шоҳназар Норбеков боши билан рақиб даровозасига жойлади. 22-дақиқада футболчиларимиз ҳисобни оширишлари мумкин эди. Мелиев қулай имкониятдан фойдалана олмади. 29-дақиқада жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлдик. Мурод Холмуҳаммедовнинг кучли зарбасини рақиб посбони катта қийинчилик билан бартараф этди. 35-дақиқада Норбеков қулай имкониятга эга бўлганди. Унинг зарбасини рақиб дарвозабони қийинчилик билан бартараф қилди. 42-дақиқада Авазхон Маматхўжаев чиройли узатма билан Мўмин Мелиевни жуда қулай вазиятга чиқарган эди. Мўминжоннинг дарвоза томон йўллаган зарбасини андижонлик ёш дарвозабон қайтаришга муваффақ бўлди. 45-дақиқада рақиларимиз ҳисобни тенглаштиришди. Даврон Фарҳодов дарвозамизни ишғол этди. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлимни ҳам вакилларимиз фаол тарзда бошлашди. 57-дақиқада футболчиларимиз ҳисобда олдинга чиқиб олиш учун қулай имкониятга эга бўлишган эди. Мўмин Мелиев деярли очиқ қолган дарвозага тўпни йўллаган эди. Сўнгги паллада рақиб ҳимоячиси тўп йўлига тўғаноқ бўлишга улгурди. 74-дақиқада кетма-кет ҳужумларимиз самара келтирди. Захирадан майдонга тушган Собит Синдаров рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди. 80-дақиқада вакилларимиз рақиб дарвозасига учинчи тўпни киритишди. Гол муаллифи – Сардор Азимов бўлди.
Ўйннинг охирги дақиқаларига қадар ҳисоб ўзгаришсиз қолди ва шу тариқа вакилларимиз мусобақани ғалаба билан бошлашди.
🏆”ВИЛОЯТ ҲОКИМИ КУБОГИ- 2021″
“D” гуруҳи.
1-тур.
“Қўқон-1912” – “Андижон” – 3:1 (1:1)
Ҳакамлар: Олим Тўйчибоев, Исмоил Толибжонов, Амориддин Саидов.
Голлар: Шоҳназар Норбеков (5), Собит Синдаров (74) , Сардор Азимов(80) – Даврон Фарҳодов (45).
“Қўқон-1912”: Музаффар Абдуллаев, Бобур Акбаров, Аваз Маматхўжаев, Ойбек Рустамов (Иқбол Маликжонов – 67), Фарҳод Бекмуродов (Собит Синдаров – 60), Рустам Абдуҳамидов (Азамат Исроилов – 71), Муҳаммаданас Ҳасанов (Сардор Азимов-55), Александр Мерзляков (Шохрух Холматов – 76), Шоҳназар Норбеков (Сардор Етовқўзиев – 76), Мўмин Мелиев, Мурод Холмуҳаммедов (Муҳсин Норматов – 76).
Захира: Хуршид Хўжаев, Элдор Адҳамов.
“Андижон”: Анвар Назиров, Муҳаммадали Турсунов, Ислом Маматказин, Абдулатиф Ойбеков, Аҳмад Муқимжонов, Шукур Пўлатов, Шохрух Раҳмиддинов, Асад Каримов, Муҳаммад Умаров, Даврон Фарҳодов, Иззат Абдулҳақов.
Захира: Фахриддин Аҳмадов, Муҳаммадали Жўраев, Абдувосит Воситхонов, Абурайҳон Орифжонов, Одил Рустамбеков, Ҳожиакбар Мўминов, Бобурмирзо Низомов.