22.08.2021
Coca Cola суперлигасининг навбатдаги тур учрашувини “Қўқон-1912” жамоаси ўз майдонида ўтказади. “Шунқорлар” Термизнинг “Сурхон” жамоасини қабул қилади. Бу ўйин 25 август, чоршанба куни соат 17:00да , Қўқондаги “Марказий” стадионида бошланади.
Айни кунларда Бахтиёр Ашурматов шогирдлари мазкур ўйинга қизғин тарзда тайёрарлик кўришмоқда.
Жамоанинг кечаги машғулотлари ҳам “марказий”да бўлиб ўтди. Машғулотларда футболчилар юқори кайфиятда ва астойдил шуғулланишмоқда. Қувонарлиси тажрибали ҳимоячиларимиз Александр Мерзляков ҳамда Иван Йосовичлар жароҳатларидан қутулиб асосий гуруҳ машғулотларига қўшилишди.
“Қўқон-1912” – “Сурхон” учрашуви юртимиздаги эпидемиологик вазият туфайли мухлисларсиз ўтказилади.
Қуйида кечаги машғулотлардан олинган суратларни томоша қилинг !